2025 йилда ўқиш учун Ўзбекистонга энг кўп ҳиндистонликлар келди

Жамият

image

2025 йилда жами 39,7 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 58,2 фоизга ошган.

2025 йилда Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:

  • Ҳиндистон – 17 241 нафар;
  • Туркманистон – 9 349 нафар;
  • Тожикистон – 2 904 нафар;
  • Покистон – 1 779 нафар;
  • Хитой – 1 428 нафар;
  • Жанубий Корея – 917 нафар;
  • Қирғиз Республикаси – 912 нафар;
  • Миср – 893 нафар;
  • Филиппин – 745 нафар;
  • АҚШ – 482 нафар;
  • Бошқа давлатлар – 3 011 нафар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 27,8 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга сафар қилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Ҳиндистон ўқиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг