2024 йилнинг энг яхши тўпурарига даъвогарлар сони ошмоқда
Спорт
−
07 Январь
1215Швеция терма жамоаси ва “Спортинг” клуби ҳужумчиси Виктор Гьокерешнинг хизматларига “Манчестер Юнайтед”, “Барселона” ва “Манчестер Сити” клублари қизиқмоқда. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг ўзининг Х саҳифасида маълум қилди.
Плеттенбергниннг сўзларига кўра, ҳужумчинининг қишда “Спортинг”ни тарк этиши ҳозирча истисно қилинган, бироқ барча белгилар Гьокерешнинг ёзги трансферлар ойнасида клубини ўзгартиришига ишора қилмоқда.
Швеция терма жамоаси форвардига “Манчестер Юнайтед”, “Барселона”, “Манчестер Сити” қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, “Реал” ва “Бавария” ҳам вазиятни кузатиб боряпти.
26 ёшли футболчи лиссабонликлар сафига 2023 йилда келиб қўшилган ва унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Виктор жорий мавсум клуб таркибида барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол урди ва 6 та голга ассист амалга оширди. Викторнинг нархи “Transfermarkt” порталида 75 миллион евро этиб белгиланган. Гьокереш 2024 йил давомида 62 та гол уриб, бир календар йилида энг кўп гол урган футболчига айланди.