2024 йилдаги энг қадрсиз валюта маълум қилинди

Олам

image

Жорий йилда Бразилия реали АҚШ долларига нисбатан энг кўп – 20 фоиздан ортиққа қадрсизланган валюта бўлди. Бу ҳақда “The Economist” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Жанубий Американинг энг катта иқтисодиётида ҳозир 1 доллар рекорд даражада қиммат – 6,2 реалга баҳоланмоқда.

“Бу инқирознинг сабаби – иқтисодий ноаниқлик, зиддиятли сиёсат ва инвесторларнинг ишончсизлигига боғлиқ”, дейилади хабарда.

Нашрга кўра, Президент Лула да Силва бошчилигидаги ҳукумат харажатларни камайтириш учун чоралар кўрди, жумладан, давлат ходимлари учун иш ҳақи чекловларини жорий этди. Лекин, шу билан бирга, кам даромадли ва ўрта даромадли аҳоли учун солиқ имтиёзлари ваъда қилинди. Инвесторлар эса бу ҳаракатларни ҳукуматнинг молиявий интизомга жиддий ёндашмагани сифатида баҳолади. Бу ҳолат, хусусан, Бразилиянинг бюджет танқислиги (ЯИМнинг 10 фоизига яқин) ва давлат қарзи (ЯИМнинг 90 фоизи) фонида кучайди. 

Бразилия Марказий банки вазиятни барқарорлаштиришга ҳаракат қилди: сентябрдан бери уч марта фоиз ставкалари оширилди, 3 миллиард доллардан ортиқ захиралар ишлатилди, лекин бу чоралар натижа бермади. Ҳозирга келиб, икки йиллик давлат облигацияларининг даромадлилиги 15 фоиздан ошган, бу эса инвесторларнинг жиддий хавотирини кўрсатади.

Экспертларнинг фикрича, мамлакат молиявий интизомни кучайтириш учун тезкор чоралар кўриши керак. Бусиз реалнинг қадрсизланиши ва иқтисодий қийинчиликларни тўхтатиб бўлмайди. Бразилия ўзининг таркибий муаммоларини ҳал этмаса, инқироз янада чуқурлашиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

валюта

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг