2024 йилда Ўзбекистонда 1,4 трлн сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилинди
Жамият
−
27 Декабрь 2024
1205Ўзбекистонликлар 2024 йил давомида 8 289 та ҳолатда табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Бу ҳақда“Ўзенергоинспексия” матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур ноқонуний фойдаланишлар оқибатида давлат манфаатларига жами 1 трлн 409 млрд сўм зарар етказилган. Электр энергияси бўйича 730,1 млрд сўм (91 та майнинг, 184 та АГТКШ, 1 422 та сув насоси) ва табиий газ бўйича 679,1 млрд сўмлик ( 57 та АГТКШ, 64 та иссиқхона, 5 та оҳак цехи) энергия ресурслари талон-торож қилинган.
Ўрганишлар давомида қоидабузарликка йўл қўйган 51 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасининг лицензияси бекор қилинган.
Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 9 084 та маъмурий иш расмийлаштирилган.
Нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирларида АЁҚШ ва корхоналардан олинган таҳлил намуналаридан 189 та ҳолатда 5 млн 348 минг литр нефть маҳсулоти сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилиши олди олинган.
Ёқилғи-энергия ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича 47 минг 396 та истеъмолчиларга профилактика тадбири ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ноябрь ойида 1 минг 614 та истеъмолчи томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганди.
LiveБарчаси