2024 йилда Ўзбекистонда 1,4 трлн сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилинди
−
27 December 2024 3986 1 minute
Ўзбекистонликлар 2024 йил давомида 8 289 та ҳолатда табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Бу ҳақда“Ўзенергоинспексия” матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур ноқонуний фойдаланишлар оқибатида давлат манфаатларига жами 1 трлн 409 млрд сўм зарар етказилган. Электр энергияси бўйича 730,1 млрд сўм (91 та майнинг, 184 та АГТКШ, 1 422 та сув насоси) ва табиий газ бўйича 679,1 млрд сўмлик ( 57 та АГТКШ, 64 та иссиқхона, 5 та оҳак цехи) энергия ресурслари талон-торож қилинган.
Ўрганишлар давомида қоидабузарликка йўл қўйган 51 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасининг лицензияси бекор қилинган.
Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 9 084 та маъмурий иш расмийлаштирилган.
Нефть маҳсулотлари бўйича олиб борилган сифат назорати тадбирларида АЁҚШ ва корхоналардан олинган таҳлил намуналаридан 189 та ҳолатда 5 млн 348 минг литр нефть маҳсулоти сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилиши олди олинган.
Ёқилғи-энергия ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича 47 минг 396 та истеъмолчиларга профилактика тадбири ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ноябрь ойида 1 минг 614 та истеъмолчи томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November