2023 йил апрелда корхоналар учун газ ва “свет” нархи яна оширилади

Жамият

image
Ўзбекистонда газ ва “свет” нархи қанчага оширилиши муҳокамага қўйилди north_east

Ўзбекистонда газ ва “свет” нархи қанчага оширилиши муҳокамага қўйилди

2023 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда юридик шахслар учун электр энергияси ва газ учун нархларни ошириш режалаштириляпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарор лойиҳасида сўз боради.

Қарорда корхоналарни узоқ муддатли режалаштиришга мослаштириш, операцион самарадорликни ва энерготежамкорликни ошириш ҳамда таннархни пасайтириш учун “перспектив мўлжал”ни кўрсатиш мақсадида жорий йил учун янги нархлар билан бирга 2023 йил 1 апрелдан кучга кирадиган янги нархларни ҳам тасдиқлаш таклиф этилмоқда.

Бунда, 2023 йил 1 апрелдан қуйидаги нархлар жорий этилиши кўзда тутилмоқда:

а) Электр энергияси бўйича:

•    Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун 800 сўм миқдоридаги нархни сақлаб қолиш;

•    қолган юридик шахслар учун – 700 сўм.

б) Табиий газ бўйича:

•    иссиқлик электр станциялари учун – 1 200 сўм;

•    Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун – 1 350 сўм;

•    автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари учун – 1 400 сўм;

•    қолган юридик шахслар учун – 1 350 сўм этиб белгилаш.

Қарорда қайд этилишича, 2023 йил 1 апрелдан ўрнатиладиган ёқилғи-энгергетика ресурсларининг нархлари 2024 ва 2025 йилларда фақатгина инфляция даражасига индексация қилиб борилади, 2026 йилдан бошлаб эса электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ҳамда нархлар эркин шаклланади.


Мақола муаллифи

Теглар

газ электр энергияси

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг