2022 йилда уй учун субсидиянинг 40 фоизи аёлларга ажратилади
Жамият
−
07 Март 2022
8968Жорий йилда ипотека кредитлари бўйича бериладиган субсидияларнинг 40 фоизи хотин-қизлар учун ажратилади. Бу ҳақда бугун, 7 март куни Президент Шавкат Мирзиёев 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилаётган тантанали тадбирдаги нутқида айтиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, бу муҳтож аёлларни 12 мингта қулай уй-жой билан таъминлаш имкониятини беради.
“Фақат ва фақат аёлларимизни қўллаб-қувватлаш учун 15 триллион сўм маблағ йўналтирилади.
Агар биз меҳр-оқибат ва садоқат тимсоли, хонадонларимиз фариштаси бўлган аёлларга битта яхшилик қилсак, ҳеч шубҳасиз, бу ўнта яхшилик бўлиб албатта, қайтади.
Дуогўй момоларимиз, муштипар оналаримиз ва азиз опа-сингилларимиз бу эҳтиром ва эътиборнинг албатта қадрига етадилар.
Аёл қадри, инсон қадри улуғланган юртда эса, тинчлик ва фаровонлик, аҳиллик ва барака албатта барқарор бўлади”, деган Президент Мирзиёев.
Аввалроқ Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузурида “Олима аёллар жамияти” тузилиши ҳақида хабар берган эдик. Жамиятга ҳар йили 50 миллиард сўм маблағ ажратиш режалаштирилган.
LiveБарчаси