2022 йилда иқтисодиёт учун асосий хавфлар айтилди
Олам
−
14 Декабрь 2021
58252022 йилда Россия-Украина инқирози иқтисодий ўсишнинг секинлашишига олиб келиши мумкин. “Bloomberg” агентлиги экспертлари шундай хулосага келди.
Мутахассисларнинг фикрича, келгуси йилда жаҳон иқтисодиёти ривожланади, бироқ маълум хавфлар ҳам мавжуд. Хусусан, гап газ нархини ошириш билан таҳдид қилинаётган Россия ва Украина ўртасидаги можаро ҳақида кетмоқда.
Таҳлилчиларга кўра, келгуси йил учун яна бир эҳтимолий хавф — юқори инфляция. 2021 йил бошида АҚШда инфляция 2 фоиз даражасида башорат қилинган бўлса, у ҳозир деярли 7 фоизни ташкил этмоқда. Бунга иқлим ўзгариши таъсир қилади, бу эса, натижада, озиқ-овқат нархининг ошишига сабаб бўлади.
Бундан ташқари, иқтисодий ўсишга коронавирус инфекциясининг янги “omicron” штамми салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Агар бу янада ҳалокатли бўлиб чиқса, унда жаҳон етакчилари чекловларни қайта жорий этишга мажбур бўлади, бу эса жаҳон иқтисодиётига ҳам салбий таъсир қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь