2022/2023 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ “2022/2023 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинди.

Унга кўра ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари умумий квотаси 121 395 нафар этиб белгиланди.

Бакалавриат – 110 707 нафар:

  • кундузги таълим шаклига – 77 477 нафар;
  • сиртқи таълим шаклига – 26 095 нафар нафар;
  • кечки таълим шаклига – 3 725 нафар;
  • масофавий таълим шаклига – 3 410 нафар;

Магистратура – 10 688 нафар.

Шунингдек, молиявий мустақиллик берилган 36 та давлат олий таълим муассасалари тўлов-контракт бўйича яна 50 мингдан ортиқ қабул параметрлари Кузатув кенгашлари қарори билан тасдиқланиши режалаштирилган. Натижада жорий ўқув йилида қабул параметрлари ўтган йилга нисбатан ошади.

2022/2023 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиш жараёнлари 2022 йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (жорий кун ҳам) бўлиб ўтади. Бунда онлайн рўйхатдан ўтиш:

•    Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали;

•    Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

Чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишларига онлайн рўйхатдан ўтиш 10 июлига қадар (10 июль куни ҳам) амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

имтиҳон квота

Баҳолаганлар

1911

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг