2021 йил қанча “қози” жавобгарликка тортилган?

Жамият

image

2021 йил иш фаолиятида  камчиликка йўл қўйган 220 нафар судья интизомий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда бугун, 28 март куни Судьялар Олий кенгаши раиси ўринбосари Алишер Жалилов маълум қилди.

“2021 йил вилоят ва унга тенглаштирилган судлар фаолияти ўрганилиб, камчиликка йўл қўйган 220 нафар судья интизомий жавобгарликка тортилди. Бундан ташқари, 19 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилиб, вазифасидан озод этилди”, дейди Жалилов.

Аҳамиятлиси, унинг сўзларига кўра, 2022 йилнинг фақатгина биринчи чорагида 22 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилиб, вазифасидан озод этилган, 46 нафар судья интизомий жавобгарликка тортилган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 25 март ҳолатига кўра, Республика бўйича суд тизимида вакантлар сони 38 тани, тизимда судьялик лавозимида ишлаётганларнинг сони 1292 нафарни ташкил этмоқда.

Аввалроқ, Тошкент, Андижон ва Бухоро вилоятларида 4 нафар судьянинг ваколати муддатидан аввал тугатилгани ҳақида хабар берган эдик. Кейинроқ, жорий йилнинг 21 февраль куни Тошкент ва Наманган вилоятларида қонунийликни бузган икки нафар судья лавозимидан озод этилганди. Шунингдек, 17 март куни Тошкент шаҳри, Сирдарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистонда 5 нафар судья  масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун интизомий жазога тортилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

судья Судьялар Олий кенгаши

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг