Беш нафар судья жазога тортилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун 5 нафар судья интизомий жазога тортилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши Матбуот хизмати хабар берди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

•  Сирдарё вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси С.Расулов;

•  Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Янгибозор туман судининг раиси Ш. Хўжаниёзов;

•  Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Беруний туман судининг раиси Р. Камалова;

•  Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди раисининг ўринбосари Ф. Исмоилова;

•  Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг судьяси А. Шомаҳмудов интизомий жазога тортилди.

Аввалроқ, Тошкент, Андижон ва Бухоро вилоятларида 4 нафар судьянинг ваколати муддатидан аввал тугатилгани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, Тошкент ва Наманган вилоятларида қонунийликни бузган икки нафар судья лавозимидан озод этилганди.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойининг биринчи декадасида Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг раиси Р.Тургинов ва Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг раиси М.Шерйигитов ёзма аризаларига биноан, Бухоро вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Ш.Неъматов эса судьялик қасамёдини бузгани учун  лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

135

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг