Фуқаро сохта 3 минг АҚШ доллари билан қўлга тушди
Жамият
−
12 Июнь 2019
5144Тошкент шаҳрида фуқаро сохта 3 минг АҚШ доллари билан қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда, фуқаро А.Х.нинг аризасига асосан ўтказилган терговга қадар текширишда, чет эл фуқароси А.В. фуқаро А.Х.дан харид қилган 3 дона “Iphone Xs Max” русумли уяли алоқа телефон аппаратлари учун берган 3.025 АҚШ долларидан 3.000 АҚШ доллари қалбаки эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси