20 минг долларни чегарадан яширинча олиб чиқаётганлар ушланди

3-саҳифа

−

image

Андижон вилоятида 20 000 АҚШ долларини чет элга ноқонуний олиб чиқаётганлар ушланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Хонобод” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатга чиқиб кетаётган автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

Кўрик давомида автотранспорт воситасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва оғзаки сўров давомида маълум қилинмаган 20 000 АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валюта борлиги аниқланди.

Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондан хорижга чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаролардан бир нечта ҳолатда белгиланган тартибда декларацияланмаган нақд хорижий валюта аниқланган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг