2 ёшли боланинг ҳаётини сақлаб қолган шифокор мукофотланди

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида отоларинголог-шифокор клиник ўлим ҳолатига тушган 2 ёшли болани қутқариб қолгани ҳақида хабар берган эдик. Шифокор Сергей Тобиас QALAMPIR.UZ билан суҳбатда болани қандай қилиб қутқаргани ҳақида гапириб берганди.

Мазкур жараёнда қаҳрамонлик кўрсатган 41 ёшли шифокор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги эътиборидан ҳам четда қолмади. Сергей Владимирович Тобиас “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланиб, ушбу мукофот соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов томонидан тоширилди.

Вазир шифокорга мукофотни топширар экан, фуқаролар саломатлигини асрашда тиббиёт ходимларининг ўрни ниҳоятда муҳимлигини эътироф этган ҳолда, бунда тажрибали ҳамда ўз вазифасига масъулиятли соҳа фидойиларининг хизмати катта эканини таъкидлади.

“Фарзандимни қутқариб қолган шифокордан жудаям миннатдорман. Ота сифатида шифокорнинг бу фидойилигини ҳеч нарсага қиёслай олмайман. Бу ҳолат мен учун ҳақиқий қаҳрамонлик. Ушбу жараёнда битта шифокор тимсолида минглаб шифокорларимизнинг эзгуликка бой фаолиятининг масъулиятини, шарафини янада чуқурроқ ҳис этдим. Тиббиёт соҳасидаги жадал олиб борилаётган ислоҳотлар ҳам бежиз эмас. Бунинг ортида минглаб инсонларнинг саломатлиги, қувончи мужассам экан”, дейди 2 ёшли Умар Нуриллаевнинг отаси Дилшод Раззоқов.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергей Тобиас

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made