2 яшар бола қидирилмоқда: ёрдам учун 20 млн сўм мукофот берилади
3-саҳифа
−
16:03 2521 1 дақиқа
Жорий йилнинг 26 апрель куни ота-онаси билан Сариосиё тумани “Сангардак” маҳалласида жойлашган дам олиш масканига бориб, бедарак йўқолган 2 яшар бола қидирилмоқда. Унинг топилишида кўмаклашган фуқароларга 20 млн сўм мукофот пули берилади. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Зубайр Сардорович Салимов 2024 йил 25 июнь куни туғилган. У Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар Юлдуз маҳалласида ота-онаси қарамоғида яшаган. 2026 йил 26 апрель куни ота-онаси болани ўзлари билан бирга Сариосиё тумани “Сангардак” маҳалласида жойлашган дам олиш масканига олиб борган. Онаси Ситора Ботирова автомашинадан нарса олиб келиш учун кетган вақтида дарё бўйи ёнида бедарак йўқолиб қолган.
Унинг топилишида кўмаклашган фуқаролар 20 млн сўм маблағ билан мукофотланади ҳамда маълумот берган шахсларнинг шахсига оид маълумотлари сир сақланиши кафолатланади.
Бола ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш сўралади:
Тел: 112, 97-698-51-51, 91-583-48-48, 94-514-11-15.
Live
Барчаси