Пенсия тайинлашда талаб қилинадиган 6 та ҳужжат бекор қилинди
Жамият
−
31 Январь 2020
12220Пенсиия жамғармасининг ҳудудий бўлинмаларига топшириладиган 6 та маълумотнома эндиликда талаб қилинмайди. Қуйида ушбу ҳужжатлар рўйхати билан танишинг:
1. Турар жойда яшовчи шахслар кўрсатилган ҳолда маълумотнома;
2. Оила аъзоларининг пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турганлиги ҳолатини тасдиқловчи маълумотнома;
3. Қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари борлигини тасдиқловчи маълумотнома;
4. Вафот этган боқувчининг қарамоғидаги оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотнома;
5. Шахсий ёрдамчи хўжалигида қорамол мавжудлиги ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини етиштириш билан бандлиги тўғрисида маълумотнома;
6. Дафн ўтказилганлиги ҳолатини тасдиқлаш учун маълумотнома.
Фуқароларга яратилаётган бу каби қулайликлар уларнинг ортиқча оворагарчилигини олдини олиб, давлат органларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 28 турдаги ҳужжатлар талаб қилиниши бекор қилинганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь