19 ёшли блогер 10 йилга қамалди 

3-саҳифа

image

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида тунги клубда гиёҳванд моддалар билан қўлга олинган блогерга нисбатан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.

Қайд этилишича, полиция махсус бўлинмалари ва тезкор ходимлари жорий йилнинг апрель ойида Олмаотанинг Медеу туманида жойлашган барлардан бирида махсус операция ўтказган. Операция шаҳар прокуратураси томонидан “Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш” лойиҳаси доирасида мувофиқлаштирилган.

“Тунги клублардан бирида 2004 йилда туғилган фуқаро қўлга олинди, унинг чўнтагидан кўк рангли лента билан ўралган кукун ва оч сарғиш рангли бўлаклардан иборат синтетик модда борлиги аниқланди. Тахминларга кўра, бу "мефедрон" психофаол моддасидир. Қўлга олинган шахсга нисбатан ЖК 128-моддасига асосан вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди. Судга қадар тергов ишлари Қозоғистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 297-моддаси 1-қисми билан олиб борилмоқда”, деган ўша пайтдаги Олмаота полиция департаментининг наркотик жиноятларга қарши кураш бўлими бошлиғи Ерлан Алмагамбетов.

Эндиликда Олмаота жиноят ишлари бўйича ихтисослаштирилган туманлараро суди ҳукми билан 19 ёшли блогер Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 297-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эронда букмекерлик компанияларини реклама қилган блогер Милад Ҳотамий ўлим жазосига ҳукм қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон блогер Олмаота

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг