177 нафар Ўзбекистон фуқароси Мисрдан олиб чиқилди
Жамият
−
18 Март 2020
9227Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси ТИВнинг Оператив штаби ва Транспорт ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан биргаликда, бугун, 18 март куни Мисрда бўлган 177 нафар ўзбекистонлик йўловчиларни келтириш учун “Шарм аш-Шайх-Навоий” чартер рейсини ташкил этди.
Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси штаби алоқа маълумотлари:
- Элчи Ойбек Усмонов, +20233364516;
- Шерзод Ёқубов, 2-котиб, +20233364516, +201024532719;
- Дурбек Холбеков, 2-котиб, +20233364516, 201063085419;
E-mail: shtabegypt@gmail.com;
Телеграмм: @shtabegypt
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Ўзбекистонда ушбу вирус билан оғриганлар 13 кишини ташкил этмоқда. Мамлакатда 2100 киши карантинга олинган.
Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.