“Целый бозор-а” – Жиззах ҳокимининг собиқ ўринбосари ўмарган пулларини нимага сарфлагани айтилди

Жамият

image
“Жиззахча тендер”: хиёнатда айбланган ҳоким ўринбосарига жиноий иш очилди north_east

“Жиззахча тендер”: хиёнатда айбланган ҳоким ўринбосарига жиноий иш очилди

Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акром Раҳмонқулов 2018 йилда лавозимга тайинлангач, уюшган жиноий гуруҳ тузиб, қарийб 20 млрд сўм бюджет маблағларини талон-торож қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида айтиб ўтди.

Йўлдошев Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акром Раҳмонқуловнинг коррупциявий қилмишлари тўлиқ фош этилишида жамоатчиликнинг ҳиссаси катта бўлганини таъкидлади.

Бош прокурорнинг сўзларига кўра, Акром Раҳмонқулов 2018 йилда вилоят ҳокими ўринбосари этиб тайинлангач, уюшган жиноий гуруҳ тузиб, миллиардлаб бюджет маблағларини талон-торож қилиб келган. Шу мақсадда вилоятда қурилиш соҳаси раҳбарлигига ҳамда вилоят тендер комиссиясига таниш-билишларини “қўйиб”, улар орқали ўзининг ғаразли мақсадларига шароит яратган.

Хусусан, 2018—2020 йилларда Раҳмонқулов жами 494 млрд сўмлик 82 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишларини ўзининг раҳнамолигидаги 9 та пудрат ташкилотларига топшириб, қурилиш ишлари ҳажмини сунъий равишда оширилган нархларда расмийлаштириш, қўшиб ёзиш орқали қарийб 20 млрд сўмлик бюджет маблағларини талон-торож қилган. Бу ҳозиргача терговда аниқлангани.

“Терговда Раҳмонқуловга тегишли корхоналарда 12 млрд сўм, Жиззах шаҳридаги “Эски шаҳар” буюм бозорида қурилган 172 та савдо дўкони, кўп қаватли уйларда 14 та хонадон, 43 та автомашина, 37 та бошқа кўчмас мулклар борлиги аниқланиб, зарарни ундириш учун хатланди. Ҳозирда Раҳмонқулов ва унинг 10 нафар жиноий шериклари қамоққа олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, деди Ниғматилла Йўлдошев.

Маълумот учун, Жиззах вилоятида қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш комиссияси раиси Акром Раҳмонқуловга, шунингдек, комиссия ва бошқа ташкилотлар, хусусий корхоналар мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 209-моддаси ва 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари Раҳмонқуловнинг коррупцион қилмишларига муносабат билдириб, уни ҳозирги сиёсатга хиёнат қилганликда айблаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Акром Раҳмонқулов

Баҳолаганлар

708

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг