17 нафар судья лавозимга тайинланди

Жамият

image

Судьялар олий кенгашининг судьялик лавозимига танлаш ва тайинлаш бўйича очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бугун, 2 октябрь куни бўлиб ўтди. Унда Кенгаш 17 тайинловни амалга оширди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Кенгаш ваколатига доир бир қанча масалалар қаторида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг бир гуруҳ битирувчиларини муқобиллик асосида судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлаш масаласи ҳам муҳокама қилиниб, тегишли қарор қабул қилинган.

Қарорга кўра:

Акмал Акбарович Тўйчиев – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Мехрожиддин Сайдалиевич Турсунов – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг судьяси лавозимига;

Лайло Панжиевна Яхшибоева – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг судьяси лавозимига;

Шавкат Хусанович Байсариев – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман судининг судьяси лавозимига;

Хусан Рахматуллаевич Қаюмов – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг судьяси лавозимига;

Рустам Хатамович Қорабоев – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар судининг раиси лавозимига;

Шохсанам Ғайратжоновна Раимова – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг судьяси лавозимига;

Назокат Абдукахаровна Ғаппорова – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Зайнабхон Тожиддиновна Ўринова – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Равшанхон Исроилхужаевич Хошимхожаев – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Дилфуза Илясовна Қўчқорова – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Фурқат Ражаб ўғли Музаффаров – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Жиззах вилояти Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;

Зафар Абдуқаюмович Юсупов – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Ҳаёт Ғиёзович Ризаев – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Дониёров Аббос Панжиқулович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Шерали Рахматович Мустафақулов – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Абдусамад Абдумажитович Абдурасулов – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар, Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Судьялар олий кенгаши Ўзбекистонда жорий йил давомида 32 нафар судьянинг ваколати муддатидан аввал тугатилганини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

судья лавозим Судьялар олий кенгаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг