+168. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 8200 га яқинлашди
Жамият
−
29 Июнь 2020
7402Бугун, 29 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 168 нафарга ортиб, 8199 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 151 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида;
• 9 нафари Бухоро вилояти (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида);
• 7 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида;
• 2 нафари аҳоли орасида) ва яна 1 нафари Жиззах вилоятида карантиндаги фуқаролар орасида қайд этилган.
Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 2750 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси