16 ёшли бола “Чорсу” меҳмонхонасидан йиқилиб вафот этди
3-саҳифа
−
30 Ноябрь
12262Жорий йилнинг 28 ноябрь куни тахминан соат 19:20 ларда 2008 йилда туғилган йигит Шайхонтоҳур туманида жойлашган собиқ “Чорсу” меҳмонхонасидан ўзини ташлаб вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига биноан, Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 28 ноябрь куни соат тахминан 19:30 ларда Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБ НҚга тушган хабарга кўра, Мирзо Улуғбек тумани, Хумоюн даҳасида яшаган 2008 йилда туғилган фуқаро собиқ “Чорсу” меҳмонхонаси биносига таниши билан бирга рухсатсиз чиқиб, бинонинг 21-қаватидан 3-қаватигача тушиб, воқеа жойида вафот этган.
Марҳумнинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда 16 ёшли бола ўзини томдан ташлаб, вафот этган эди.
LiveБарчаси