15 туман ҳокими уч ойда иш кўрсатмаса, ишдан олинади
Жамият
−
16 Июнь 24453 1 дақиқа
Ўзбекистондаги 15 туманнинг ҳокимлари уч ойда режага чиқмаса, барчаси ишдан олинади. Бу ҳақда бугун, 16 июнь куни амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Билдирилишича, биринчи ярим йилликда 2 миллион 600 минг аҳолини банд қилиш, 722 минг одамни камбағалликдан чиқариш режа қилинган. Лекин маблағ ва шароит бўлса-да, бандлик режаси 15 та туманда тўлиқ бажарилмагани кўрсатиб ўтилди. Булар – Муборак, Бўстон, Вобкент, Марҳамат, Фарғона, Зангиота, Дўстлик, Чортоқ, Қораўзак, Уйчи, Хонобод, Янгибозор, Паркент, Арнасой ва Учкўприк туманлари.
Ушбу туман ҳокимлари уч ойда режага чиқмаса, барчаси ишдан олиниши қайд этилди.
Аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича Учқудуқ, Ангрен ва Карманада ишлар сустлиги кўрсатиб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Халқ қабулхоналарига вилоят ва туман ҳокимининг ўзи раҳбарлик қилиши белгиланганди. Бунинг учун туман ҳокимининг ваколатлари кенгайтирилади. Шунингдек, айрим ҳудудларда ишлар сустлиги кўрсатиб ўтилди. Ҳокимлар натижа бўлмаса, маблағ қайтариб олиниши ҳақида огоҳлантирилди.
Live
Барчаси