Бугун қабул якунланади. Улгурмаган абитуриентлар нима қилади?

Жамият

image

Хабарингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон бўйлаб олий таълим муассасаларига ҳужжат қабул қилиш жарааёни кечмоқда.

Ўзбекистонда бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шакли учун ҳужжатларни қабул қилиш (рўйхатдан ўтказиш) шу йилнинг 15 июль санасида якунланади. Шу билан бирга ОТМлардаги қабул комиссиялари охирги абитуриент рўйхатдан ўтгунга қадар фаолият кўрсатади.

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналаридан ижтимоий тармоқлардаги турли норасмий манбаларда тарқатилаётган ҳужжат қабул қилиш тўхтатилгани, муддати узайтирилгани ва бошқа шу каби асоссиз хабарларга ишонмаслигини сўраймиз, дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматининг ЎзАга берган маълумотида.

2019/2020 ўқув йили қабули билан боғлиқ ҳар қандай янгилик вазирликнинг веб-сайти (www.edu.uz), телеграм тармоғидаги расмий канали (@eduuz) ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали жамоатчиликка маълум қилиб борилади.

Олдинроқ, 2019 йил олий таълим муассасаларига рўйхатдан ўтишда 5 та ОТМга (ТДЮУ, ФарДУ, ҚДУ, СамДУ, ГулДУ) Давлат хизматлари марказлари орқали хужжат топшириш мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, бу йил Давлат тест маркази томонидан ҳужжатларни қабул қилиш жараёнига кўпгина ўзгартиришлар киритилган.

Шу сабабдан айрим ОТМларга ҳужжат топшириш жараёнида абитуриентларнинг узундан-узун навбатлари юзага келган. Бундай ҳолатнинг келиб чиқишига ДТМнинг ҳужжат қабул қилишдаги онлайн тизимида келиб чиққан носозликлар сабаб бўлмоқда. Ҳудди шундай ҳолат Самарқанд давлат университетида ҳам кузатилди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 июль куни абитуриентлар орасида ёш бўйича рекорд янгиланган эди. Сурхондарё вилоятида ҳозиргача ҳужжат топширганлар орасида энг ёши кекса абитуриент рўйхатга олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ абитуриент ДТМ қабул жараёни

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг