149 минг 33 нафар сайловчи овоз бериб бўлди

Жамият

image

Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида Ўзбекистонда бўлиб турган 59226 нафар сайловчи овоз бериб бўлди. Шунингдек, хориждан туриб муддатидан олдин овоз берган ўзбекистонликлар 89 807 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси Котибият раҳбари  Худоёр Маматов маълум қилмоқда.

Марказий сайлов комиссияси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 150 та сайлов округлари кесимида жами 21 миллионга яқин Сайлов бюллетенлари чоп этилиб, ҳудудлардаги ОСКларига тўлиқ етказиб берилган. 

Маматовнинг қайд этишича, Марказий сайлов комиссияси томонидан жами 825 нафар хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари аккредитациядан ўтказилган ва уларга мандатлар топширилган. Улар 9 та халқаро ташкилот ва 41 та хорижий давлатлар вакилларидир

"ЕХҲТ ДИИҲБдан 273 нафар, ЕХҲТ ПАдан 66 нафар, ШҲТдан 20 нафар, МДҲ ва МДҲ ПАдан 182 нафар, Туркий тилли давлатлар ҳамдўстлик Кенгашидан 5 нафар ҳамда Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеясидан 9 нафар, ЕТТБдан 2 нафар, Халқаро ҳуқуқ бўйича Гаага конференциясидан 1 нафар, хорижий давлатлар дипломатик миссиясидан 27 нафар, шунингдек 41 та хорижий давлатлардан 240 нафар кузатувчилар қатнашиши кутилмоқда", дейди Маматов. 

Қолаверса, сайлов жараёнларини ёритиш учун 131 нафар хорижий оммавий ахборот воситалари аккредитациядан ўтказилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сайлов

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг