14 минг қўй Қора денгизда чўкиб кетди

Олам

image

Руминияда 14 мингдан ортиқ қўйни ташиётган кема денгизга ағдарилди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Кеча, 24 ноябрь куни кема Mидия портидан йўлга чиққач, номаълум сабабларга кўра ҳалокатга учраган. Натижада қафасларга солинган ҳайвонлар сув остига ғарқ бўлган. Қутқарувчилар бир неча бош қўйнигина сувдан олиб чиқа олган, холос.

Кемада бўлган барча денгизчилар, жумладан 22 нафар Сурия фуқаролари жабрланмаган. Фақат битта йўқовчи гипотермия билан шифохонага ётқизилган.

Mаълумот учун, кема Саудия Aрабистонининг Жидда порт шаҳрига қараб йўл олган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қора денгиз 14 минг қўй

Баҳолаганлар

261

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг