133 мингдан ортиқ объект хатловдан ўтказилди

Жамият

image

Ўтган йил ноябрдан жорий йил 3 мартгача 133 мингдан ортиқ объект хатловдан ўтказилди. Бу ҳақда Кадастр агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида” қонунга асосан 2024 йил 8 ноябрь санасидан 2025 йил 3 март санасигача республика бўйича 133 мингдан ортиқ объектда хатлов ишлари амалга оширилган ҳамда 44 мингдан ортиқ объектлар “Эътироф” ахборот тизимига киритилган.

Қонунга кўра, мазкур дастурга киритилган объектлар тегишли вазирлик ва идоралар томонидан 2 ой ичида кўриб чиқилмоқда. “Эътироф” дастурига кирган дастлабки объектларга тегишли хулосалар бериш ишлари ҳам якунланиб, республика бўйича 1600 дан ортиқ объект жамоатчиликка эълон қилинган.

Билдирилишича, “Эътироф” ААТ ҳамма учун очиқ платформа бўлиб, дастурдаги барча жараёнларни аҳоли кўриб, кузатиб бориши мумкин. Тасдиқланган режа-жадвал бўйича хатловдан ўтказилган маҳаллалар ҳамда эълонга чиқарилган ҳар бир объект тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ушбу объектга тегишли давлат идоралари томонидан берилган ижобий ёки салбий хулосалар билан онлайн танишиш имконияти мавжуд. 

Бунинг учун etirof.kadastr.uz сайтига кириб, “маълумотлар” бўлими танланади. Унда объектнинг кадастр рақами, манзили, тури, берилган хулосалар ҳақида маълумотлар мавжуд. Тегишли кўчмас мулкни танлаб “батафсил” тугмасини босиш орқали ушбу объектнинг ер маълумотлари, харитаси ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан берилган хулосалар билан танишиш мумкин. 

Агар объектга бирор салбий хулоса берилган бўлса, дастур орқали салбий хулоса берган ташкилот ва у томонидан берилган ҳужжат билан тўлиқ танишиш мумкин. Шунингдек, One ID орқали рўйхатдан ўтиб, салбий хулоса берган ташкилотга ариза қолдириш имконияти ҳам яратилган. Ушбу ариза эса қонунга кўра 1 ой ичида кўриб чиқилиши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

хатлов “Эътироф” дастури

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг