Ўзбекистонда хатлов ўтказилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти “ Республика сув таъминоти тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Вазирлик билан биргаликда бир ой муддатда:

•    ичимлик суви ва канализация хизматлари билан таъминланган ва таъминланмаган барча аҳоли пунктларини хатловдан ўтказади;

•    2020–2030 йиллар даврида тегишли ҳудуд аҳолисини ичимлик суви ва канализация хизматлари билан таъминлашнинг аниқ мақсадли кўрсаткичларини кўрсатган ҳолда сув таъминоти ва сув чиқариш объектларини кенгайтириш схемалари ва манзилли дастурини тасдиқлайди;

•    сув таъминоти ва сув чиқариш тизимлари давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тадбиркорлик субъектларига ҳамда тегишли аҳоли пунктларининг аҳолиси томонидан тузиладиган марказлашмаган сув таъминоти ташкилотларига топширилиши лозим бўлган аҳоли пунктлари рўйхатини шакллантиради.


Мақола муаллифи

Теглар

сув хатлов

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made