+125. Сирдарё, Андижон ва Қорақалпоғистонда янги ҳолатлар аниқланди

Жамият

image

Бугун, 17 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 125 нафарга ошиб, 15607 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлар:

•    52 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;

•    35 нафари Сирдарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;

•    24 нафари Андижон вилоятида;

•    14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 94 нафар, Қашқадарё вилоятида 42 нафар, Самарқанд вилоятида 34 нафар, Андижон вилоятида 30 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 13 нафар, Наманган вилоятида 6 нафар ҳамда Жиззах вилоятида 1 нафар, жами 220 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб Ўзбекистонда 9003 (+220) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 6525 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

359

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг