12 ёшдан катта болаларнинг ихтиёрий равишда эмланишига рухсат берилди 

Жамият

image

Ўзбекистонда эндиликда 12 ёшдан катта болалар ҳам COVID-19'га қарши ихтиёрий равишда эмланади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 12 ёшдан катта болаларнинг Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланишига рухсат берилган. Чунки ушбу вакцинанинг 12-15 ёшдаги болаларда ўтказилган клиник синови натижалари мазкур вакцина юқори даражада самарадор ва хавфсизлигини кўрсатган.

Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам 12 ёшдан юқори болалар ва ўсмирларнинг Pfizer вакцинаси билан эмланишини тавсия қилган.

Маълумот учун, ҳозиргача мамлакатда жами 19 969 345 доза вакцинадан фойдаланилган. Тўлиқ эмланганлар 4 283 645 нафарни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 сентябрь куни Хитойдан Ўзбекистон олимлари билан ҳаммуаллифликда тайёрланган коронавирусга қарши 2 499 668 доза ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси олиб келинди.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг