12 балл “ишлаб олган” ҳайдовчилар кескин кўпайди

Жамият

image

Бугун, 8 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жарима баллари 12 тага етган ҳайдовчилар сони 49 нафарга етди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зойир Йўлдошев маълум қилди.

Унинг билдиришича, жарима баллари 12 тага етган ҳайдовчилар Тошкент шаҳрида 29 нафарга етган – бу энг юқори кўрсаткич. Шунингдек:

  • Фарғона – 8 та ҳолат;
  • Бухоро – 3 та ҳолат.

Шу билан бирга, Тошкент ва Андижон вилоятларида 2 тадан, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Наманган, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида 1 тадан ҳолат қайд этилган. Навоий, Қашқадарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 12 жарима балли ҳайдовчи йўқ. Юқоридаги барча 49 та ҳолат судга юборилган.

Зоир Йўлдошевнинг билдиришича, ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлган ҳайдовчилар имтиҳон топшириши, шунингдек, автомактабларда ҳам ўқиши зарур. Шунингдек, назарий имтиҳон пайтида олдингидек 20 саволдан 18 тасига эмас, 50 саволдан 46 тасига тўғри жавоб бериши зарур.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга жарима баллари қўллаш тизими доирасида 12 баллдан ошган биринчи ҳолат қайд этилганди. 

2025 йил 1 июндан йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 12-моддаси асосида ёзилган баённомаларга кўра, жорий йилнинг 1 апрелидан  эса қоидабузарликларни автоматик равишда аниқловчи қурилмалар томонидан аниқланган 4 турдаги қоидабузарликлар, яъни сетофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмаслик, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш, йўлнинг қарама-қарши йўлагида ҳаракатланиш ва тезлик қоидаларига амал қилмаслик каби қоидабузарликлар учун жарима баллари ҳисобланиши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Зойир Йўлдошев жарима балл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг