Ёмғирда турган ходимга соябон берган ҳайдовчи тақдирланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ёмғирли об-ҳавода хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимига соябон олиб бориб берган фуқаро рағбатлантирилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошев маълум қилди.

Маълум қилинишича, ёмғирли об-ҳаво шароитида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимининг хизматига эътиборсиз бўлмасдан, унга соябон олиб бориб берган фуқаро ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига таклиф этилган ҳолда муносиб рағбатлантирилган.

“ЙПХ ходимларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги шарафли хизматларини эътироф этган барча тармоқ фойдаланувчиларига чуқур миннатдорлик билдирамиз”, дейилади хабарда.

Йўлдошев томонидан эълон қилинган видеода ҳайдовчига совға сифатида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг махсус эмблемаси туширилган соябон тақдим этилганини кўриш мумкин.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг