100 кишининг ўлимига сабаб бўлган авиаҳалокатнинг янги тафсилотлари очиқланди
Олам
−
24 Июнь 2020
10414Жорий йилнинг 22 май куни Покистоннинг Карачи шаҳри яқинида ҳалокатга учраган “Покистон халқаро авиалинияси” компаниясига тегишли Airbus A320 мудҳиш ҳалокатга учраган эди. Воқеа юзасидан Покистон фуқаро авиацияси вазири Ғулом Сарвар Хон парламентда фалокат сабабларини текшириш бўйича ҳисоботни тақдим қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, самолётнинг ўзи "100 фоиз ишга яроқсиз бўлган".
“Биз етралича ўрганиш олиб бордик. Халқаро ҳамжамиятга шуни маълум қиламизки, бизга тақдим этилган ҳаво лайнерининг техник носозлиги мудҳиш ҳалокатга сабабчи бўлган”, деди у.
Июнь ойи бошида мамлакатнинг Фуқаро авиацияси маъмурияти ҳалокатга учраган самолёт учувчиси қўниш пайтида ҳаво ҳаракатини бошқариш бўйича кўрсатмаларга эътибор бермаганини маълум қилди. Маълумотларга кўра, диспетчер ёндашувни тўхтатишни икки марта талаб қилган, аммо учувчи қўнишни давом эттирган. Бундай ҳолда, самолётнинг тезлиги рухсат этилганидан анча юқори бўлган.
Маълумот ўрнида, 22 май куни "Покистон халқаро авиакомпанияси"га қарашли йўловчи самолёти Карачи шаҳрида ҳалокатга учраган эди. Оқибатда бортда бўлган 97 киши ҳалок бўлди.
Дастлаб, самолёт қулашига сабаб бўлган турли тахминлар ўртага ташланди. Унинг қулашига қушлар галаси сабаб бўлган, деган версия пайдо бўлган бўлса, бироз ўтиб самолёт двигателида носозлик пайдо бўлган, шу сабаб у ерга қулаган, деган вариант юзага чиқди.
30 май куни Франция фуқаро авиациясининг хавфсизлигини текшириш ва таҳлил қилиш бюроси (BEA) 2 июндан бошлаб ушбу самолётнинг қора қутиси паролини очишни бошлашини эълон қилган эди.
LiveБарчаси