1 январдан эко-стикер тизимида жарима қўллаш бошланмайди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда 2026 йил 1 январдан бошлаб, “экологик ҳудуд”га кирувчи қизил ва сариқ тоифадаги автомобиллар жаримага тортилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Аслида, бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Ҳақиқатан ҳам 2026 йил 1 январдан Ўзбекистон шароитида эко-стикер, яъни “Экологик транспорт” тизими кучга киради, бироқ тизимга оид қоидалар бузилганда жарималар қўллаш 2 йилдан сўнг бошланади. 

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ЙҲХХ матбуот котиби Зойир Йўлдошевнинг маълум қилишича, эко-стикерлар уч хил — яшил, сариқ ва қизил рангда бўлади. Дастлаб машинаси сариқ ёки қизил стикер олган ҳайдовчи стикерлар рангини ўзгартириш ҳуқуқига эга. Мамлакатдаги барча ҳудудларда диагностик марказлар фаолияти йўлга қўйилган. Сариқ ёки қизил стикер олган фуқаролар транспорт воситаларини шу диагностик кўрикдан ўтказиб, стикерлари рангини ўзгартириши мумкин. Масалан, қизил стикерли автомашиналар тоза ҳудудга кирмоқчи бўлганида бевосита хабар бериб борилади. Чунки транспорт воситалар тўғрисидаги маълумотлар ва ҳисоботлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида электрон тарзда юритиб борилади. Бу борада ягона электрон тизим мавжуд. Бугунги кунда марказий шаҳарларнинг аксарият қисмида дастурлаштирилган камералар ва кузатиш имконини берувчи бошқа воситалар мавжуд.  

Мутахассиснинг сўзларига кўра, жарима қўллаш тизими 2026 йил 1 январдан бошланмайди. Эко-стикер ранги мос келмайдиган ҳудудга кирилганда ҳайдовчиларга тегишли тартибда жарималар қўллаш 2 йилдан сўнг бошланади.  


Мақола муаллифи

Теглар

экостикер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг