Юридик шахслар учун “свет” ва газнинг нархи ошади

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 октябридан кучга кирадиган ёқилғи-энергетика ресурсларининг янги тарифлари тасдиқланди. Бу ҳақдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

Унга кўра, аҳоли учун тарифлар ўзгаришсиз қолди. Яъни 1 октябрдан сўнг ҳам аҳолига электр энергияси 295 сўмдан, табиий газ 380 сўмдан ва суюлтирилган газ 1120 сўмдан сотилади. Фақат қуйидаги юридик шахслар учун тарифлар оширилган:

  • ОКМК, НКМК, “Ўзметкомбинат” ва унинг таркибига кирувчи ишлаб чиқарувчи корхоналар, шунингдек, бюджет ташкилотлари учун электр энергияси тарифлари 1 кВт соат 1 000 сўм, бошқа ташкилотларга 900 сўм этиб белгиланган.
  • Табиий газ эса ОКМК, НКМК, “Ўзметкомбинат” ва унинг таркибига кирувчи ишлаб чиқарувчи корхоналар, шунингдек, бюджет ташкилотларига 1 куб метр учун 1 800 сўм, бошқа ташкилотлар учун 1 500 сўм бўлиши таклиф этилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ аҳоли учун электр энергияси тарифларини ошириш ҳамда табақалаштирилган тарифларни жорий қилиш бўйича таклифлар киритиш 2024 йилнинг май ойига режалаштирилаётгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

электр энергияси табиий газ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made