Тошкентда 1 ноябрдан йўл ҳақи ошади
Жамият
−
28 Октябрь 2023
13080Пойтахт жамоат транспорти учун тўлов нархлари жорий йил 1 ноябрдан оширилади. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" Акциядорлик Жамияти хабар берди.
Унга кўра, бир йўловчи қатнови учун чекланган тарифлар нақд пул ва банк карталари орқали 2000 сўм, АТТО транспорт карталари орқали тўлов учун эса 1700 сўм этиб белгиланди
Шунингдек, АТТО транспорт карталаридан фойдаланган ҳолда бир соат ичида иккинчи маротаба автобусдан фойдаланган йўловчилар учун қулайликлар яратилган. Бунда фойдаланувчи биринчи қатнов учун 1700 сўм, иккинчиси учун эса 700 сўм йўл ҳақи тўлайди. Бир соат давомида йўловчилар автобусдан учинчи ва тўртинчи маротаба фойдаланса, бу қатновлар учун пул олинмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда пойтахтда жамоат транспорт воситаларида ҳаракатланиш нархи 2000 сўмгача кўтарилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо Транспорт вазирлиги бу хабарлар Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори лойиҳасида келтирилган маълумотлар асосида тарқалгани ва ҳали тасдиқланмаганини маълум қилганди.
LiveБарчаси