1-курс талабаларига контрактни тўлашнинг сўнгги муддати белгиланди

Жамият

image

2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига тўлов- контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг охирги муддати белгиланди.

Олий таълим вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ бу 2020 йилнинг 1 ноябри этиб белгиланган.

Аввалроқ, 2020-2021 ўқув йилида истисно тариқасида талабаликка тавсия этилмаган бакалавриат абитуриентларига рўйхатдан ўтиш мобайнида танлаган иккинчи, учинчи, тўртинчи ёки бешинчи бакалавриат таълим йўналиши бўйича табақалаштирилган ("СУПЕРКОНТРАКТ") тўлов-контракт асосида ўқишга рухсат берилгани хабар қилинганди.

Шунингдек, абитуриент ўзи танлаган 5 та йўналишдан бир нечтасига грант ёки тўлов-шартнома асосида қабул қилинган, лекин балли етмаган йўналишда ўқишни хоҳласа, ўша йўналишда супер-контракт асосида ўқиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ талаба контракт

Баҳолаганлар

367

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг