1 февралдан ётоқли поездларнинг чипта нархи ҳам ошади

Жамият

image

2025 йил 1 февралдан бошлаб маҳаллий йўналишдаги (ётоқли) йўловчи поездларнинг чипта нархи қимматлашади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабар берди.

Компания буни йўловчи ташиш соҳасида молиявий зарарларни нисбатан қисқартириш, темирйўл инфратузилмаси харажатлари, электр энергияси, ёқилғи ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек йўловчи вагонлар паркини янгилаш, темирйўл вокзаллари фаолиятини янгича замонавий талабларга мувофиқ олиб бориш ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш билан изоҳлаган. Шу билан бирга, республикадаги инфляция даражаси инобатга олинган.

Эндиликда келгуси ой бошидан ушбу турдаги поездлар чипта нархининг тариф қисми 10,5 фоизга ошади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездларнинг VIP, Бизнес тоифадаги чипта нархлари 2025 йил 1 февраль санасидан бошлаб 25 фоизга, эконом тоифадаги чипта нархлари 20 фоизга ҳамда тезюрар йўловчи поездлар “Шарқ", “Насаф” ва “Ўзбекистон” поездларнинг чипта нархлари 30 фоизга ошиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

поездлар маҳаллий йўналишлар чипта нархи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг