1,1 минг доллар эвазига инглиз тилидан сертификат олиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди
3-саҳифа
−
30 Март
6326Сурхондарё вилоят Термиз шаҳрида инглиз тили бўйича TOEFL сертификатини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда бугун, 30 март куни Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.
Фуқаро М.Р бошқа бир фуқаро А.Т.нинг ишончига кириб, унга олий таълимнинг магистратура босқичига ўқишга кириши учун TOEFL сертификатини олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 1 100 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Ўзбекистонда чет тилини билиш бўйича халқаро имтиҳондан юқори балл олганларга нафақат имтиҳон харажати, балки олти ойлик ўқиш пули ҳам тўлаб берилиши айтилган эди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь