Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 49 мингдан ошди

Жамият

image

Бугун, 16 сентябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 239 нафарга ортиб, 49 015 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари: 

•    201 нафари Тошкент шаҳрида;

•    22 нафари Тошкент вилоятида; 

•    11 нафари Сирдарё вилоятида;

•    5 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Олмалиқ шаҳрида яшаган 69 ёшли А.Х. (эркак) ҳамда Зангиота туманида яшаган 65 ёшли Ю.И. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 231 нафар, Тошкент вилоятида 62 нафар, Наманган вилоятида 18 нафар, Бухоро вилоятида 16 нафар, Андижон вилоятида 11 нафар, Самарқанд вилоятида 9 нафар, Сирдарё вилоятида 7 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди. Шундай қилиб, юртимизда 45 422 (+364) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 186 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг