Тошкентда коронавирусдан даволанаётган 12 киши оғир аҳволда
Жамият
−
13 Апрель 2020
7177Коронавирус юқтириб, Тошкентдаги клиникаларда даволанаётган 12 нафар бморнинг аҳволи оғирлигича қоляпти. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.
“Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус касаллиги билан рўйхатга олинган беморлар сони 896 нафарни ташкил этди. Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, ушбу институт клиникасида даволанаётган 97 беморнинг 30 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 6 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи нисбатан оғир. Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 104 бемордан 5 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланяпти”, деди Отабеков.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача касаллик аниқланган фуқаролар 896 нафарга етди. Бугунгача касалланганларнинг 66 нафари даволанган, 4 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь