Назарбековнинг номзоди Маданият вазирлигига кўрсатилди
Жамият
−
22 Январь 2020
19286Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2018 йил 28 декабрь куни парламентга қилган Мурожаатномасида нафақат Бош вазир, балки Ҳукумат аъзолигига номзодлар ҳам Олий Мажлис томонидан маъқуллангандан сўнг лавозимга тайинлаш тартибини жорий этишни таклиф қилган эди. Шундан келиб чиқиб, қатор қонун ҳужжатларига ушбу тартиб-таомил киритилди. Шунга мувофиқ, ўтган давр ичида Ҳукуматнинг бир нечта номзоди парламент қуйи палатасининг қўмиталари, фракциялари ҳамда ялпи мажлисларида кўриб чиқилиб, маъқуллан эди.
Бугун, 22 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг барча қўмиталарида янги таркибдаги Ҳукумат аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур тадбирларда Ҳукумат аъзосининг лавозимига номзодлар халқ вакилларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган, истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасидаги ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чора-тадбирларни назарда тутувчи ўз ҳаракатлар режасини тақдим этдилар.
Эътиборлиси, Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодлар “Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Қонунга асосан масъул қўмиталар томонидан атрофлича кўриб чиқилди.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан қуйидаги лавозимларга номзодлари кўриб чиқилди:
• Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Молия вазири;
• Транспорт вазири;
• Қурилиш вазири;
• Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазир;
• Ииқтисодиёт ва саноат вазири;
• Энергетика вазири;
• Давлат статистика қўмитаси раиси;
• Давлат солиқ қўмитаси раиси;
• Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси;
• Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси;
• Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси.
Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан қуйидаги лавозимларга номзодларни кўриб чиқилди:
• Адлия вазири;
• Мудофаа вазири;
• Ички ишлар вазири;
• Фавқулодда вазиятлар вазири;
• ҳДавлат божхона қўмитаси раиси;
• Мудофаа саноати давлат қўмитаси раиси
Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан қуйидаги лавозимларга номзодларни кўриб чиқилди:
• Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси;
• Инновацион ривожланиш вазири;
• Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири;
• Олий ва ўрта махсус таълим вазири;
• Халқ таълими вазири;
• Мактабгача таълим вазири;
• Жисмоний тарбия ва спорт вазири;
• Маданият вазири;
• Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси;
• Соғлиқни сақлаш вазири;
• Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири.
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан қуйидаги лавозимларга номзодларни кўриб чиқилди:
• Қишлоқ хўжалиги вазири;
• Сув хўжалиги вазири;
• Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси;
• Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси;
• Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси.
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ва Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан қуйидаги лавозимларга номзодларни кўриб чиқилди:
• Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси;
• Соғлиқни сақлаш вазири;
• Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири.
Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан ташқи ишлар вазири, инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимларига номзодларни дастлабки тарзда кўриб чиқдилар ҳамда маъқулладилар.
Шундан сўнг Ҳукумат аъзолигига номзодлар Қонунчилик палатаси сиёсий партиялар фракцияларининг мажлисларида муҳокамалардан ўтказилди.
Манбаларимиз келтираётган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига Очилбой Раматов, Маданият вазири лавозимига Озодбек Назарбеков кўрсатилмоқда. Шунингдек, янги жорий этилаётган Бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимига Азиз Абдуҳакимов номзоди илгари сурилган. Унга кўра, қўмита раиси бир вақтнинг ўзида Бош вазир ўринбосари бўлади. Абдуҳакимов эса аввалги Ҳукуматдан Бош вазир ўринбосари бўлгунга қадар Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган.