Собиқ Президент тарафдори қамоқдан озод қилинди

Олам

image

Қирғизистоннинг собиқ Президенти Aлмазбек Aтамбоевнинг тарафдори бўлган Олға Қиличев уй қамоғида озод этилди. Бу ҳақда Кактус медиа Первомайский округ судининг матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Олдин у тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлган, шу сабабли терговчилар унинг уй қамоғига олиш учун эҳтиёт чорасини ўзгартириш тўғрисида илтимос қилган.

Суднинг таъкидлашича, Қиличев икки ҳафта олдин ҳибсдан озод қилинган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 8 август куни Қўй-Тошда МХДҚ махсус кучлари навбатдаги ҳужум пайтида собиқ Президент Aлмазбек Aтамбоевни ҳибсга олган.

Унинг тарафдорлари Бишкек марказида митинг ва тартибсизликларни уюштиришга уринган. Aммо ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вазиятни назорат остига олишга муваффақ бўлди.

9 август куни собиқ Президентга Батукаевни озод қилишда айблов қўйилиб, икки ой давомида Миллий хавфсизлик хизмати тергов ҳибсхонасида қолдирилган. 7-9 август кунлари 136 киши тиббий ёрдамга мурожаат қилди.

Улардан бири, "Aльфа" ходими Усен Ниязбеков вафот этди. Чуй вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Самат Қурманқулов комада бўлиб, Москвага олиб кетилган. Ушбу фактлар Жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг ягона реестрида Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг "Қотиллик", "Қасддан ўлдириш", "Гаровга олиш", "Оммавий тартибсизликлар", "Безорилик" ва "Ҳукумат вакилига таҳдид ёки зўравонлик" моддалари бўйича қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Алмазбек Атамбоев Олға Қиличев уй қамоғидан

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг