Путин Қорабоғ бўйича умидини очиқ айтди

Олам

5

Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғдаги можарога алоқадор барча томонлар билан фаол ишламоқда. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин бугун, 20 сентябрь куни Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашувда сўз очди. 

“Бизнинг тинчликпарвар кучларимиз ушбу можарода иштирок этган барча томонлар билан фаол ишламоқда. Улар тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун ҳамма нарсани қилмоқдалар”, дейди у. 

Шунингдек, у, суҳбат давомида Тоғли Қорабоғ атрофидаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш йўлига ўтишга умид қилаётганини очиқлаган. 

У Россия тинчликпарвар кучларининг асосий базасида 2000 дан ортиқ тинч аҳоли борлиги, улардан мингдан ортиғи болалар эканини айтган.  

“Биз можаронинг барча томонлари ва Ереван, Степанакерт ва Баку ҳокимиятлари билан жуда яқин алоқадамиз. Умид қиламанки, биз кескинликни пасайтира оламиз ва бу муаммони ҳал қилишни тинч йўлга ўтказамиз”, дейди Путин. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Қорабоғда “Озарбайжон Республикасининг конституциявий тузумини тиклаш мақсадида” маҳаллий аксилтеррор чоралари бошланганини эълон қилганди. Баку тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмаси нишон эмаслигини таъкидлаганди. Кейинчалик Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хавфли ҳудуддан аҳолини эвакуация қилиш учун гуманитар йўлаклар ва қабул пунктлари яратилганини билдирган. Воқеалар фонида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказиб, (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилган. Мажлисдан сўнг, Пашинян Арманистон Озарбайжоннинг Қорабоғ ҳудудидаги ҳарбий амалиётларда қатнашишни режалаштирмаётганини маълум қилди. Франция эса БМТ Хавфсизлик кенгашининг Тоғли Қорабоғдаги вазият бўйича фавқулодда йиғилишини талаб қилди. Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида Озарбайжоннинг (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғдаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилиб, томонларни музокаралар столига чақирди. 20 сентябрга келиб Озарбайжон Мудофаа вазирлиги маълум шартлари асосида аксилтеррор ҳаракатлари тўхтатилганини эълон қилди


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Озарбайжон-Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг