Оксана Чусовитина Осиё ўйинлари финалига йўл олди

Спорт

image

Ханчжоуда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг бадиий гимнастика баҳсларида ўзбекистонлик гимнастика афсонаси Оксана Чусовитина финал босқичига йўл олди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Чусовитина таяниб сакраш дастурида яна бир бор чемпионлик учун баҳс олиб боради. Унинг бугун, 25 сентябрь куни ўтказилган саралаш босқичидаги икки чиқиши ўртача ҳисобда 12.949 баллга баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 сентябрь куни Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина Туркиянинг Мерсин шаҳрида бўлиб ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон челленж кубоги сериясига кирувчи мусобақа олтин медалини қўлга киритган эди. Шунингдек, ўша куни эркаклар ўртасидаги таяниб сакраш дастурида ўзбекистонлик спортчи Абдулазиз Мирвалиев 14,475 балл билан кумуш медалга эга чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Оксана Чусовитина Ханчжоу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг