Чироқни бир соатдан ортиқ ўчирганлар жазоланади – Энергетика вазирлиги “зами”

Жамият

image

Совуқ тушиши билан ижтимоий тармоқлар фуқаролар “свет” ё газ йўқлигидан азият чекаётгани айтилган хабарлар билан тўлади. Айниқса, чекка ҳудудларда бир ёки икки соат эмас, балки бир неча соатгача “свет”ни ўчгани охирги кунларнинг энг катта муаммоси ва муҳокамасига сабаб бўляпти. Хўш, чироқни ўчириш орқали халқ жабр кўриши қанчалик тўғри? Айнан шу саволга Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев жавоб берди.

“Бир соат ўчириш ҳам ҳаққоний эмас, ўчирилиши керак эмас. Бу фақатгина бугунги кунда мажбурликдан кўрилаётган чора. Ўзимизни оқламоқчи эмасмиз, лекин шу билан бирга бизда статистика бор, ҳар куни, сурункали равишда 12 соатлаб электр энергияси ўчаётган ҳудудлар бўйича бизга алоҳида маълумот берсангиз, биз у ҳолатни алоҳида ўрганиб чиқамиз. Чунки бизда чеклов жадваллари ишлаб чиқилади. Қайсидир ҳудудда чекловлар жадвалларига риоя қилмасдан ярим соат ёки бир соат ўрнига 12 соат ўчирилаётган бўлса, биринчи навбатда сабабларини ўрганамиз, иккинчи навбатда агар у ерда инсон омили бор бўлса, ана шу ходимларга нисбатан чора кўрамиз”, дейди Энергетика вазири ўринбосари.


Мақола муаллифи

Теглар

Энергетика вазирлиги чироқ свет

Баҳолаганлар

932

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг