Россия Украина билан музокараларга тайёр
Олам
−
15 Ноябрь 2022
9474Россия Украина билан музокаралардан бош тортмайди. Киев ҳам бунга тайёр бўлиши керак. Бу ҳақда бугун, 15 ноябрь куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров G20 саммитидаги иштирокидан журналистларга сўнг айтиб ўтган
“Биз музокара қилишдан бош тортмаётганимизни Президентнинг оғзи билан бир неча бор тасдиқлаганмиз. Кимки рад этса, бу Украина. Лекин, қанча вақт рад этса, охир-оқибат музокара қилиш шунчалик қийин бўлади”, деган Лавров.
Индонезиядаги саммитда чиқиш қилган Украина Президенти Владимир Зеленский урушни тугатиш учун Россия урушда етказилган зарарни қоплаши ва Украинанинг ҳудудий яхлитлигига дахл қилмаслиги кераклигини айтган.
Россия томони эса музокаралар айнан қандай шартлар асосида бошланишини маълум қилганича йўқ. Бироқ, Владимир Путин Зеленский томонидан айтилган шартлар эвазига музокаралар ўтказиш ниятида эмас. Бундай юриш қилиш Путиннинг халқаро майдонда камайиб бораётган таъсир кучини нолга тушириб қўяди.
Кеча, 14 ноябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясида Россияни Украинага бостириб киргани учун молиявий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.
93 та давлат ушбу резолюцияни қўллаб-қувватлаган. Улар орасида АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари бор. 13 та давлат қарши овоз берган. Хитой ҳам Россияга қарши резолюцияни қабул қилмаган. 73 та давлат бетараф қолишни маъқул кўрган. Ўзбекистон, Қозоғистон, Ҳиндистон ва Бразилия каби давлатлар бетарафлик позициясини билдирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь