“Барибир ҳеч нарса ўзгармайди”. Одамлар нон нархи ошганига нима деяпти?
Интервью
−
08 Июнь 2022
13768Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 июнидан қолипли нон “буханка”нинг нархи 1600 сўмдан 2800 сўмга кўтарилди. Бунинг ортидан бошқа нон маҳсулотларининг ҳам нархи сунъий равишда оширила бошлади. Хўш, бу ҳолатга аҳолининг муносабати қандай? Бир фуқаро кун давомида қанча нон истеъмол қилади? Бир оила бир ҳафтада нечта нон сотиб олади?
QALAMPIR.UZ бу борада одамларнинг фикрини ўрганиш мақсадида аҳоли орасида ижтимоий сўровнома ўтказди.
Сўровномада қатнашган респондентларнинг аксарияти нон нархи кўтарилганидан норози бўлса, баъзилари нарх кўтарилиши фақат Ўзбекистонда эмас, балки бутун дунёда содир бўлаётганини таъкидлади.
Қолаверса, “Тошкент нон шаҳри, ҳамма нарсанинг нархи ошса ҳам ноннинг нархи ошмаслиги керак”, деган фуқаро ҳам топилди. Учта ногирон фарзанд билан нон сотиб олишга қийналаётган она ҳам нархлар ошгани эътироз билдирмай қолмади. Яна бир респондентимиз эса, “Нархлар кўтарилгани билан ойликлар ҳам ошяпти-ку”, деган фикр билдирди.
Ижтимоий сўровномани юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZʼ нинг YouTubeʼдаги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, QALAMPIR.UZ журналисти Тошкент шаҳридаги нон ишлаб чиқариш корхонасида бўлиб, аҳолини қизиқтираётган бир нечта саволларга мутасаддилардан жавоб олганди.
LiveБарчаси