Дорифурушлар ёхуд оқ ҳалатлиларнинг қора ўйинлари

Таҳлил

Бола касал бўлса, ота-она шифокорга ишонади. Қўлидаги охирги пулини сарфлаб бўлса ҳам фарзандини соғайишини истайди. Аммо айрим ҳолатларда ана шу ишонч кимлардир учун даромад манбаига айланиб қолаётгандек.

Сўнгги пайтларда таҳририятга болаларга кераксиз дори-дармонлар ёзилаётгани, ортиқча таҳлил ва текширувларга йўналтирилаётгани ҳақида мурожаатлар кўпаймоқда. Айниқса, ҳали организми тўлиқ шаклланмаган гўдакларга “мияни озиқлантирувчи”, “асабни тинчлантирувчи” ёки “ривожлантирувчи” деган номлар остида турли препаратлар тавсия қилиниши ота-оналарни жиддий хавотирга солмоқда.

QALAMPIR.UZ таҳририятига келиб тушган мурожаатлардан бирида ҳали бир ёшга ҳам тўлмаган чақалоққа нотўғри ташхис қўйилиб, бир нечта дори воситалари тайинлангани айтилди. Боланинг аҳволи оғирлашгач, ота-она бошқа мутахассис излашга мажбур бўлган.

Айрим шифокорлар боланинг ҳақиқий аҳволини баҳолашдан кўра, уни қанча таҳлил ва дори орқали “айлантириш” мумкинлигига кўпроқ эътибор қаратади. Давлат муассасасида ишлаб, тушдан кейин хусусий клиникаларда фаолият юритадиган баъзи мутахассислар беморни аниқ лаборатория ёки дорихоналарга йўналтириши ҳам сир эмас.

Шу ўринда Ўзбекистонда болалар саломатлигига ажратилган маблағлар миқдори билан қизиқдик. Расмий маълумотларга кўра, бугунги кунда мамлакатда 18 ёшгача бўлган болалар сони 14,3 миллион нафарни ташкил этади. Давлат бюджети ҳисобидан 108 турдаги дори воситалари бепул берилиши белгиланган. Шунингдек, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш учун юзлаб миллиард сўм маблағ ажратилган.

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маълумотларига кўра, 2025 йилда 35 мингдан ортиқ болага кўрсатилган ихтисослашган тиббий ёрдам учун 347 миллиард сўм маблағ тўлаб берилган.

You-tube’даги мазкур видеода болаларни даволашда юзага келаётган “сунъий” муаммолар, шифокорлар томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар ва давлат томонидан аҳолига ажратилаётган ёрдам ҳамда бепул дори дармонлар ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

Воқеа тафсилотлари билан батафсил танишиш учун QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифаси орқали ушбу видеони томоша қилинг.


Мақола муаллифи

Теглар

саломатлик болалар касаллик шифокор вазирлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг