Шавкат Мирзиёев “Тинчлик кенгаши”нинг АҚШдаги илк йиғилишида иштирок этади (видео)
Олам
−
10:11 2152 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтадиган “Тинчлик кенгаши”нинг илк йиғилишида иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали хабар берди.
Учрашув 19 февраль куни Вашингтонда жойлашган “Donald Institute of Peace”да кенгаш аъзолари билан ўтказилади ва молиявий мажбурият расман эълон қилинади. Шунингдек, бир қатор давлатлар Ғазода хавфсизлик ва тартибни таъминлаш мақсадида Халқаро барқарорлаштириш кучлари ҳамда маҳаллий полицияга минглаб ходимлар юборган.
Маълумотларга кўра, АҚШ Президенти Дональд Трамп бу ташаббусни январь ойида Давосда эълон қилган. Кенгаш Ғазони тиклаш ва тинчликни таъминлаш жараёнини мувофиқлаштириши керак. Ташаббус доирасида халқаро кучларни жойлаштириш ҳам назарда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп ташаббуси билан тузилган “Тинчлик кенгаши” уставини имзолаган эди. Бунинг учун у Трамп таклифига биноан Давосга борган.
АҚШ ва Ўзбекистондан ташқари, уставни Арманистон, Аргентина, Озарбайжон, Болгария, Венгрия, Индонезия, Иордания, Косово, Покистон, Парагвай, Қатар, Саудия Арабистони, Туркия, БАА, Қозоғистон ва Мўғулистон ҳам имзолаган.
Live
Барчаси